Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда ҳарбий хизматчиларга замонавий уйлар топширилди

Жиззахда ҳарбий хизматчиларга замонавий уйлар топширилди

18 март 2022 йил
468
0

2022 йил 17 март куни Жиззах  гарнизонида  жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари учун Мудофаа вазирининг 2020 йил 1 август кунидаги 509 сонли буйруғига асосан 30 нафар наъмунали ҳарбий хизматчиларга Жиззах шаҳар Олмазор МФЙ ҳудудида  байрам туҳфаси сифатида 30 хонадондан иборат 1 та уй фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Жиззах шаҳар ҳокими Холмуродов Комил Атхамович, шаҳар Нуроний кенгаши раиси Маматқулов Холмат ота, Олмазор МФЙ раиси Норбуви Шамсиева, ҳамда Жиззах гарнизони қўмондонлиги вакиллари иштирок этди.

Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида топширилган янги замонавий ва шинам имкониятларга эга бўлган уйлар 2 ва 3 хонадан иборат бўлиб, эндиликда у ерда 30 нафар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилади.

Тантанали очилиш маросимида Жиззах гарнизони қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги вакиллари, пудратчи ва қурувчилар, хонадон эгалари ва яқинлари иштирок этди.

Унда сўз олганлар хонадон эгаларини айём арафасидаги қўшалоқ ҳурсандчилиги билан муборакбод этиб, қурувчиларга миннатдорчилик билдирди.

Тадбир ОАВ орқали тасвирга олинди

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар