Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда Италиялик инвесторлар ҳамкорлигида янги мева-сабзавот кластери бунёд этилади

Жиззахда Италиялик инвесторлар ҳамкорлигида янги мева-сабзавот кластери бунёд этилади

07 декабрь 2021 йил
436
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда боғдорчилик соҳасини ривожлантиришда мева ва сабзавот кластерларини яратиш борасида аниқ вазифалар қўйилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлашда тадбиркорларимиз юксак масъулиятли ва изчил ҳаракат олиб боришларини тақозо қилади.

Шу ўринда, BMB Trade Group компанияси томонидан ҳам бир қатор халқаро лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Амалий ташриф билан Италияда бўлиб турган BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Coldiretti Ассоциацияси президенти Этторе Прандини (Ettore Prandini) билан учрашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш борасида музокаралар ўтказди.

Маълумот учун: Италиянинг “Coldiretti” компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик лойиҳаларни мамлакат ҳамда унинг ташқарисида амалга оширишга ихтисослашган ушбу Ассоциациянинг 1 миллион 600 мингга яқин аъзоси бўлиб, у бугунги кунда ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсатга таъсир кўрсатиб келади.

Учрашув якунига кўра, томонлар ҳамкорликда Жиззах вилоятида мева ва сабзавотлар кластерини ташкил қилиш ва Европа бозорларига миллий маҳсулотни экспорт қилиш бўйича қўшма инвестициявий лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишувга эришдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар