Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокими Холмуродов Комил Адхамовичнинг шаҳардаги барча идора, ташкилот, муассаса, тадбиркорлик субьектлари ва шаҳар аҳолисига МУРОЖААТИ

Жиззах шаҳар ҳокими Холмуродов Комил Адхамовичнинг шаҳардаги барча идора, ташкилот, муассаса, тадбиркорлик субьектлари ва шаҳар аҳолисига МУРОЖААТИ

06 декабрь 2021 йил
305
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан


Жиззах шаҳар ҳокими Холмуродов Комил Адхамовичнинг шаҳардаги барча идора, ташкилот, муассаса, тадбиркорлик субьектлари ва шаҳар аҳолисига МУРОЖААТИ


Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Президентимиз ташаббуслари билан ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этишда кўчат экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш, табиатни асраш ва аҳоли саломатлигига эътибор қаратиш, экологик муҳитни барқарорлаштириш эътиборга олинганлиги билан аҳамиятлидир.


Ушбу лойиҳани барчамиз якдиллик билан амалга оширишимиз нафақат атроф-муҳитнинг мусаффолиги, экологик вазиятнинг барқарорлашувини таъминлайди, балки шаҳримизнинг янада чирой очиб, обод бўлишига сабаб бўлади.  

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳрида 2021 йил куз 2022 йил баҳор ойларида 1 млн. 362 минг 900 дона, шундан жорий йил куз ойларида “долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида 511 минг 100 дона, келгуси йил баҳор ойларида 851 минг 800. дона манзарали ва мевали кўчатлар экилиши режа қилиб олинган.

Бугунги кунда, шаҳарда кўчат экиш ва яшил майдонлар ташкил этиш бўйича акциялар бошлаб юборилган.

Ушбу “долзарб 40 кунлик” акция доирасида яшил майдонлар ва истироҳат боғларини барпо этиш, жорий йилнинг куз мавусумида Бир миллон туп кўчат экиш акцияси давомида Сиз азиз ҳамшаҳарлардан ҳар бир фуқаро 100 донадан мевали, манзарали ва бута кўчатлари экиш орқали атрофни кўкаламзорлаштириш, шаҳримизни янада обод ва сўлим гўшага айлантириш каби хайрли ишларда фаол иштирок этишга чорлайман.

 Сиз азизлардан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мамлакатда кўчат экиш бўйича эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” ташаббусини якдиллик билан қўллаб-қувватлашни, обод юртимизни янада файзли бўлишида ўз ҳиссангизни қўшишга чақираман.

Бошланган кўчат экиш - боғ яратишдек хайрли амаллардан четда қолмайлик.

Жиззах шаҳар ҳокими

Комил Холмуродов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар