Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Ҳар бир ёш эътиборда!

Ҳар бир ёш эътиборда!

02 декабрь 2021 йил
370
0

Ҳар йили “3 декабрь Халқаро ногиронлар куни” сифатида Республикамизда кенг нишонланади.

Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов бошчилигида ана шу анъанага содиқ қолган холда Жиззах шаҳрида жойлашган Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 32- ёрдамчи мактаб интернатида тарбияланувчи имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олинди.

Ҳозирги кунда Жиззах шаҳрининг марказий маҳаллаларидан бири бўлган Қалия маҳалласи, Қалия кўчаси, 1-уйда жойлашган мазкур таълим ташкилоти 1976- йилда ташкил топган. Ҳозирги кунда бу даргоҳ 250 нафар болажонларни тарбиялаб келмоқда.

Мактабнинг асосий ўқув биноси уч қаватдан иборат. Табияланувчи болажонлар учун барча қулай шароитлар яратилган. Болажонлар  ётоқхона, ошхона, спорт зал, фаоллар зали ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан иборат кутубхонадан фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари бинода ҳожатхона, иситиш қозонхонаси ҳамда артезиан қудуғи мавжуд.

2021-2022 ўқув йиллари давомида 265 нафар тарбияланувчи болажонларга 62 нафар ўқитувчилар ҳамда 34 нафар тарбиячилар таълим-тарбия бериб келмоқда. Шулардан 92 нафари олий маълумотли ходимлардир.

Ўқувчиларнинг қизиқиши ва қобилиятларидан келиб чиқган ҳолда мактаб интернатида ўғил болалар учун дурадгорлик, чилангарлик, косибчилик, сартарошлик, қиз болалар учун тикувчилик, пазандачилик, сартарошлик йўналишлари бўйича таълим тарбия бериб келинади.

Ташриф доирасида, шаҳар ҳокими махсус мактаб интернатида болажонларнинг таълим -тарбия олишлари, касбга ўрганишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, келгусида бу шарт-шароитларни янада яхшилаш йўлида ўз кўмагини беришини таъкидлади.


Меҳрга ташна болажонларга шаҳар ҳокими томонидан эсдалик совғалари ва спорт анжомлари совға қилинди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар