Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

25 февраль 2020 йил
708
0

Ахмедов Шароф Абдуллаевич

 

2020 йил 24 февралдан Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи


1973 йил 06 октябрда Жиззах шаҳрида  таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1995 й. Жиззах политехника институти  (кундузги)ни  тамомлаган. Мутахассислиги рсаноат ва фуқаро қурилиши. Оилали 4 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1998-1999 йй. - Жиззах вилояти Дўстлик тумани ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаси

милиционери

1999-2001 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ИИБ давлат автомобиль назорати

бўлинмаси йўл-патруль хизмати инспектори

2001-2004 йй. - Жиззах вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси алоҳида

йўл-патруль хизмати отрядининг биринчи сафарбарлик гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори

2004-2006 йй. - Жиззах вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси алоҳида йўл-

патруль хизмати отрядининг биринчи сафарбарлик гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори

2006-2007 йй. - Жиззах шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч

пунктлари вояга етмаганлар ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш инспектори

2007-2009 йй. - Жиззах шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч

пунктлари профилактика инспектори

2009-2009 йй. - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олиш гуруҳи милиция таянч пунктлари профилактика инспектори

2009-2011 йй. - Жиззах шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими бошлиғи

2011-2014 йй. - Жиззах вилояти Арнасой тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари

2014-2017 йй. - Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари

2017-2018 йй. - Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари

2018-2019 йй. - Жиззах вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи

2019-2020 йй. - Жиззах вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари -

ташкилий-таҳлил бўлими бошлиғи

2020 й. - ҳ.в.   - Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари-маҳалла оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

бошлиғи

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида роли ва фаоллигини ошириш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, 
шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш;

ФҲДЁ органларини, уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларини расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналишини назорат қилиш.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бошчилигидаги шаҳар комиссиялари:

1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти шаҳар комиссияси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармони);

2. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси (Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2016 йил 13 июлдаги 79/13-сонли қарори);

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳудудий бўлинмаси раиси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3234-сонли қарори);

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оилаинститутини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва бу борада амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 февралдаги 87-ф сонли фармойиши).

5. “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича шаҳар комиссия (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарори).

Қуйидаги шаҳар ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш:

1. “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг шаҳар бўлими;

2. “Соғлом авлод учун” хайрия жамоат фонди шаҳар филиали;

3. “Тадбиркор аёл” уюшмаси шаҳар бўлими;

4. Шаҳар ФҲДЁ бўлими

5. МФЙ даги хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари;

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли фаолият йўналиши бўйича ишини мувофиқлаштириш:

1. Жиззах шаҳри тиббиёт бирлашмаси (репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оналар ва перинатал касалликларнинг ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш бўйича аҳолининг билими ва санитарияга оид маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни, шунингдек оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертиль ёшидаги аёллар учун “Аёллар маслаҳатхоналари”ни ташкил этиш, ногиронлиги бўлган аёлларнинг ижтимоий реаблитациясини таъминлаш);

2. Жиззах шаҳар бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими (бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларида хотин-қизларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш).

3. Жиззах шаҳар таълим муассасалари (хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида роли ва фаоллигини ошириш,бошланғич хотин-қизлар кўмитаси ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш).

4. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши (хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш).

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар