Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » "Ўрда” экологик боғида “Экоҳашар” ташкил этилди

"Ўрда” экологик боғида “Экоҳашар” ташкил этилди

08 июнь 2019 йил
421
0
Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Экологик партияси вилоят ижроия қўмитаси ташаббуси билан Жиззах шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ва шаҳар Маданият бўлими ҳамкорлигида "Халқаро табиат ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш куни" муносабати билан "Биз келажак учун жавобгармиз!" шиори остида ташкилий ва маданий тадбирлар ташкил этилди.
Мазкур тадбир доирасида Жиззах шаҳрида жойлашган "Ўрда” экологик боғида кўнгилли фуқаролар иштирокида “Экоҳашар” ташкил этилди.
"Экоҳашар" давомида 50 нафар кўнгиллилар томонидан боғ ҳудудида ва "Бобо якка" зиёратгоҳида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Жиззах шаҳар марказидаги "Ёшлар шаҳарчаси" ҳиёбонида мусиқа ва санъат ҳамда умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 55 нафар иқтидорли ёшлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ижод наъмуналари кўргазмаси, ҳамда маданият ҳодимлари иштирокидаги концерт дастурлари ташкил этилди.
Тадбирлар якунида фаол иштирок этган ҳамкор ташкилотлар ҳамда иқтидорли ёшлар диплом, фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирланишди.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар