Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Шаҳар худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
- Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Шаҳардаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биршаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юкдатилсин.
4.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобус ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган(ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари- бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) –икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)- бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
- Мазкур қарорнинг 4-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги: биринчи марта – 1 мартдан – 30 июнгача; иккинчи марта – 1 сентябрдан – 31 октябргача ўтказилади. Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан – 30 июнгача ; Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 15 февралдан – 31 августга қадар ўтказилсин.
- Транспорт воситаларинини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш шаҳар комиссиясига:
- транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
- транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифалари юклатилсин.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.
- Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
- 9. Шаҳар ИИОФМБ(А.Муродов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.
- 10. Ушбу қарор “Жиззах овози” газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- 11. Шаҳар ҳокимининг 2019 йил 12 февралдаги 472-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- 12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Р.Шарипов зиммасига, ижросини ташкил этиш шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи А.Муродов зиммасига юклатилсин.
- Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради..
Шаҳар ҳокими
А.Шукуров
скачать dle 12.0