Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида

Жиззах шаҳар ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида

23 октябрь 2020 йил
39
0

Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2011 й., 41-сон 448-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.,
41-42-сон 483-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда) 6-моддасига асосан халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Шаҳардаги бир-бирини такрорловчи кўчалар номини қайта номлаш, жумладан жойларнинг қадимий номларини тиклаш юзасидан тушган таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, географик объектларни номлаш
    ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси томонидан кўчаларни қайта номлаш ҳамда шаҳардаги мавжуд кўча номларини тасдиқлаш тўғрисида тақдим этилган хулосалар маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича шаҳар комиссияси»нинг 2020 йил 2 июлдаги 01-466-сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
  3. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар ҳудудий комиссиясининг Жиззах шаҳри худудидаги бир-бирини такрорловчи кўча номларини ўзгартириш, қoнунга зид нoмлaрни ҳамда номсиз кўчаларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифлари 1-иловага мувофиқ;

а) Шаҳардаги мавжуд (ўзгартириш киритилмаган) кўча номларини қайта тасдиқлаш тўғрисидаги таклифлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

  1. Шаҳар статистика бўлими (Т.Хидиров), Жиззах вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонаси Жиззах шаҳар филиали (И.Убайдуллаев), шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими (В.Мирзаев) ҳамда тегишли мутасадди ва давлат органларига амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган маҳалла фуқаролар йиғини, аҳоли пунктлари ва кўчаларнинг таркибий қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
  2. Шаҳар ИИО ФМБ (А.Муратов) ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
  3. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича шаҳар комиссияси (С.Силлиев)га ном берилган ва номи ўзгартирилган кўчаларга уларнинг номлари ёзилган кўрсатгич ва белгилар, пешлавҳалар босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
  4. Белгилансинки, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
  5. “Жиззах овози” газетаси (А.Мустафаев), Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмат раҳбари (Х.Рахимова) ҳамда Жиззах шахар телевиденияси (Б.Эшонқулов) ушбу қарорни тегишли тартибда оммавий ахборот воситалари орқали расмий эълон қилсин.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила,
    хотин-қизлар ва ёшлар масалалари доимий комиссияси (Ҳ.Негматова)га
    ва қарор ижросини таъминлаш географик объектларга ном бериш
    ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича шаҳар комиссияси (С.Силлиев) зиммасига юклатилсин.
  7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.                          

    Шаҳар Кенгаши раиси,

           шаҳар ҳокими 

                                                                                         А.Шукуров
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар