Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » МАҚСАДИМИЗ – АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

МАҚСАДИМИЗ – АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

30 ноябрь 2021 йил
327
0

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Жиззах шаҳринингБобур маҳалласида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўразбоев аҳоли вакиллари билан учрашиб, сайёр қабул ташкил этилиб, аҳоли муаммолари ўрганилди ҳамда ҳудуддаги таълим, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш ташкилотлари фаолияти ўрганилди.

Учрашув шаҳардаги 5-сонли умумтаълим мактабида ўтқазилди,  фуқароларга янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимдаги нутқи муҳокама этилди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг  2021 йил 23 ноябрдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экишда иштирок этиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган «Долзарб 40 кунлик» ишларинингбугунги кундаги натижаси ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Бунда мева-сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 2016 йилдан 2021 йилга қадар 2 баробарга ошди. Ҳисоб-китобларга кўра 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хомашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 6 баравар кўп даромад олиш ҳамда ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имконият мавжудлиги, шу сабабли фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериш тартиблари жорий этилаётганлиги ҳақида гапириб ўтилди.

Қонун ижодкорлиги – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги вазифаси эканлиги, 2021 йил 9 ойи давомида жами 117 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилганлиги, шундан 51 таси алоҳида қонун сифатида, 33 таси эса 10 та қонунга бирлаштирилиб, жамланма қонунлар тариқасида, 4 таси халқаро шартномалар ва битимларни ратификация қилишни назарда тутувчи қонун сифатида қабул қилинганлиги, шунингдек ҳудудлар номи ва чегаралари билан боғлиқ масалалар юзасидан 3 та қарор қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотлар  бериб ўтилди.

Хайрабод маҳалласи ҳудудидаги 26-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди, мактаб биноси 1969 йилда қурилган, мослаштирилган бино, бино 2006 йилда капитал реконструкция қилинган, қуввати 316 ўринга мослаштирилган, бугунги кунда 720 нафар ўқувчилар таҳсил олиб келмоқда, 2.3 коэффициентни ташкил этади. Дарсликлар икки сменада ўтқазилмоқда. Бино ва спорт зали ҳолати таъмирталаб аҳволда. 28 та компьютер жамламаси мавжуд бўлиб, 15 таси яроқсиз, бинода ошхона мавжуд эмас.

А.Темур маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган 41-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси 1947 йилда қурилган, қуввати 70 ўринга мўлжалланган. Жиззах шаҳар СЕО ва ЖС бўлими ҳамда шаҳар архитектура қурилиш назорати мутахассислари 2020 йилда бинонинг ҳолати ўрганилиб чиқилиб, бинони ҳолати фаолиятга яроқсиз деб топиб, фаолияти тўхтатилган.

Шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими фаолияти ўрганилганда, Жиззахлик маҳалласи, У.Тўрақулов кўчаси 3-уйда жойлашган 1-оилавий поликлиника, А.Темур маҳалласи ҳудудидаги 1-оилавий поликлиниканинг “Жилли-гулли” филиали, Қассоблик маҳалласи, Улуғбек берк кўчаси, 3-уйда жойлашган 2-оилавий поликлиника биноси, Наврўз маҳалласи, А.Нормуродов кўчаси 73-уйда шаҳар физиатрия диспансери шаҳар неврология ва болалар бўлими бинолари капитал таъмирлаш зарурлиги, Наврўз маҳалласи, А.Нормуродов кўчаси 73-уйда жойлашган 3-оилавий поликлиника, Қалия маҳалласи, А.Сағдуллаев кўчаси, 46-уйда жойлашган 4-оилавий поликлиника Қалия филиали, Оққўрғонлик маҳалласи, О.Саиднасимов кўчаси 60-уйда жойлашган 2-оилавий поликлиниканинг Оққўрғонлик филиалларига янги бино қуриш эҳтиёжи борлиги аниқланди.

Сайёр қабулда жами 80 нафар фуқаролар иштирок этди, шундан 30 та шаҳар миқёсида, 15 та вилоят миқёсида, 10 та Республика миқёсида ҳал этилиши кутилаётган масалалар муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар