Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Бокс: Хоразмда Жиззах ва Фарғона қизлари пешқадам

Бокс: Хоразмда Жиззах ва Фарғона қизлари пешқадам

26 ноябрь 2021 йил
230
0

Хоразмда 2004-2005 ва 2006-2007 йилларда туғилган боксчи қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги якунланди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 270 нафардан зиёд боксчи қизлар қатнашган баҳслар муросасизлиги билан ажралиб турди.

Кубок баҳслари бир хафта давом этди. 2004-2005 йилларда туғилган қизлар 12 та вазн тоифасида жанг ўтказди. Сўнгги натижаларга кўра, 2 олтин, 1 кумуш ва 3  бронза медалини қўлга киритган Жиззах вилояти вакилалари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Хоразмлик боксчи қизлар 2 олтин, 1 тадан кумуш ва бронза билан иккинчи, қорақалпоғистонликлар эса 1 олтин, 3 тадан кумуш ҳамда бронзага эга бўлган ҳолда 3-ўриндан жой олди.

2006-2007 йилларда туғилган боксчи қизлар 13 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун курашди. Якунда 3 тадан олтин ва кумуш, 2 та бронза медали эвазига Фарғона вилояти вакилалари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга сазовор бўлди.

Умумжамоадаги кейинги ўринлар умумий медаллар сони бўйича Наманган ва Жиззах жамоларига насиб этди.

 Тўлқин Рўзиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар