Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда маҳаллалардаги "ҳоким ёрдамчи"лари учун ўқув семинар-тренинглари қизғин давом этмоқда

Жиззахда маҳаллалардаги "ҳоким ёрдамчи"лари учун ўқув семинар-тренинглари қизғин давом этмоқда

25 ноябрь 2021 йил
30
0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига мувофиқ ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳамда ҳоким ёрдамчиларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича “маҳаллабай” ишлаш маркази ходимлари учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатилиши бўйича республика ҳудудларида ўқув семинар-тренинглар ташкил этилиши белгиланган.

Жиззах вилоятида 5 кунлик махсус ўқув дастури асосида ўказилиши режалаштирилган мазкур семинар-тренингларга жорий йилнинг 23 ноябрь куни старт берилган бўлиб, ҳозирда қизғин давом эттирилмоқда.

Мазкур семинар-тренинглар тақдимот ва амалий машғулотлар шаклида ташкил этилиб, ўқув жараёнларини ўтказиш юзасидан республика даражасидаги вазирлик, идора ва олий таълим ташкилотлари вакилларидан иборат республика тренерлар таркиби тасдиқланган.

Ташкил этилган семинар-тренинглар ўқув дастуридаги мавзулар аҳамияти ва кўлами жиҳатидан пухта ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан жойларда ҳоким ёрдамчиларининг "маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш механизми асосида ўз иш фаолиятини ташкил этишлари учун зарур бўлган барча масалаларни қамраб олган.

Жиззах вилоятидаги жами 299 та маҳалла фуқаролари йиғинларида ташкил этилган ҳоким ёрдамчилари учун Жиззах политехника институти ва Жиззах Давлат педагогика унивеситетида малакали тренерлар томонидан ҳам назарий билимлар, ҳам амалий машғулотлар ўтиб келинмоқда. 

Жумладан, 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари Б.Яхшибоев томонидан "Ҳоким ёрдамчиси энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ва карьера модели" мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилди. Машғулот давомида иштирокчиларга ҳоким ёрдамчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизими асосида баҳолаш механизмлари, кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби, ҳалқаро тажриба, самарадорлик ва натижадорликка эришишнинг устувор жиҳатлари ва мавзу юзасидан кейс таҳлиллар асосида жорий этиладиган тизим бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Қайд этиш жоизки, ўқув машғулотлари тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ва "маҳаллабай" ишлаш марказлари ходимлари иш фаолиятини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган 2 қисмдан иборат ўқув-услубий қўлланма асосида ташкил этилмоқда.

Малака ошириш курслари 27 ноябрга қадар давом этади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар