Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” аёллар футбол жамоаси олтин медалдан сўнг Кубокни ҳам қўлга киритди

Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” аёллар футбол жамоаси олтин медалдан сўнг Кубокни ҳам қўлга киритди

24 ноябрь 2021 йил
6
0

Аёллар футболи

Аёллар футболи бўйича мавсумнинг сўнгги расмий учрашуви – Ўзбекистон кубоги финали ниҳоясига етди. Муҳташам “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи финал учрашуви ўтказилди. Унда Тошкентнинг “Бунёдкор-W” ҳамда Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Аввало икки оғиз Кубок ҳақида. Кубок ўйинлари ҳисоб бўйича 20-маротаба ташкил этилди. Юбилей мусобақа 2002 йилда старт олган ва шу кунгача бор-йўғи тўртта жамоага насиб этган. Кубокнинг илк ғолиби “Андижанка” ҳисобланади. Андижонликлар кетма-кет уч йил бош совринни ҳеч кимга бермаган, жами бўлиб тўрт марта кубок соҳиби бўлган. 20-марта ўтказилаётган Кубок ўйинларининг тенг ярмида “Севинч”нинг омади келган. Қаршиликлар икки маротаба кетма-кет тўрт йилдан бош совринни ўзиники қилган. “Металлург-W” уч, “Бунёдкор-W” аъзолари эса икки маротаба rубокни боши узра кўтарган.

Ҳал қилувчи ўйинда “Бунёдкор-W” тўртинчи маротаба майдонга тушди. “Қалдирғочлар” дастлаб 2017 йилги мавсумда финалгача етиб борган. Сўнгги учрашувда “Бунёдкор-W” аъзолари Бекободнинг “Металлург-W” жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Ўшанда “Металлург-W” учинчи марта бош соврин соҳиби бўлган. 2019 ва 2020 йилги мавсумларда омад “қалдирғочлар”га кулиб боқди. Элмира Ғуламова шогирдлари аввалига “Севинч”ни, кейинги йилда эса “Сўғдиёна-W”ни бир хил ҳисобларда (2:0) мағлубиятга учрата олган.

Финалчилардан бири “Сўғдиёна-W” эса ҳал қилувчи ўйинда учинчи марта майдонга чиқди. Илк бор 2018 йилги мавсум финалида жиззахликлар “Севинч”га ютқазган эди (0:3), ўтган йили эса, юқорида тилга олганимиздек, ўз майдонида “Бунёдкор-W”га кучи етмаган.

“Бунёдкор” стадионида кечган ўйинда майдон эгалари “Сўғдиёна” жамоасига жамоанинг ганалик ҳужумчиси Фусеина Мумуни томонидан киритилган ягона гол эвазига мағлубиятга учради. Шу тариқа “Сўғдиёна” илк бор Кубок соҳиби бўлиш билан бирга олтин медални ҳам ўзиники қилган ҳолда жорий мавсумнинг қўш муваффақиятига эришди. Учрашув сўнггида ғолиб жамоа ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ЎзПФЛ бош директори ўринбосари Лазизбек Қўчқоров томонидан бош соврин – Кубок билан тақдирланди.

Ўзбекистон кубоги. Финал

23 ноябрь, сешанба

БУНЁДКОР-W – СЎҒДИЁНА-W – 0:1 (0:1)

Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 772 томошабин.

Гол: Фусеина Мумуни (4).

“Бунёдкор”: Зарина Саидова, Камола Рисқиева, Айшан Бўронбеков (Нозима Эргашева, 62), Луиза Садирова, Дилдора Нозимова, Саида Галимова, Умида Зоирова, Дилрабо Асадова, Юлдуз Набиева, Азиза Норбоева, Илвина Аблякимова (Гулчеҳра Эшмаматова, 83)

“Сўғдиёна”: Нозима Ҳасанова, Ўғилой Қўчқорова, Нафиса Набиқулова, Ирода Турдалиева), Росачарне Периале (Эъзоза Шарипова, 69), Махлиё Сариқова (Зарина Маматкаримова, 59), Фусеина Мумуни, Юлдуз Шодиева, Танзиля Зарбиева, Диёра Хабибуллаева, Алберта Аҳиалей (Холида Дадабоева, 90+4)

Огоҳлантиришлар: Саида Галимова (27), Камола Рисқиева (47) – Алберта Аҳиалей (15), Диёра Хабибуллаева (75), Ирода Турдалиева (90+3)

Четлатиш: Дилдора Нозимова (39, “Бунёдкор”).

Аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубогининг барча соҳиблари:

2002 йил – “Андижанка” (Андижон)

2003 йил – “Андижанка” (Андижон)

2004 йил – “Андижанка” (Андижон)

2005 йил – “Севинч” (Қарши)

2006 йил – “Севинч” (Қарши)

2007 йил – “Севинч” (Қарши)

2008 йил – “Севинч” (Қарши)

2009 йил – “Андижанка” (Андижон)

2010 йил – “Севинч” (Қарши)

2011 йил – “Севинч” (Қарши)

2012 йил – “Севинч” (Қарши)

2013 йил – “Севинч” (Қарши)

2014 йил – “Металлург-W” (Бекобод)

2015 йил – “Металлург-W” (Бекобод)

2016 йил – “Севинч” (Қарши)

2017 йил – “Металлург-W” (Бекобод)

2018 йил – “Севинч” (Қарши)

2019 йил – “Бунёдкор-W” (Тошкент)

2020 йил – “Бунёдкор-W” (Тошкент)

2021 йил – “Сўғдиёна” (Жиззах).

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар