Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Жиззахда белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

15 ноябрь 2021 йил
36
0

Жаҳоннинг энг сара полвонлари Жиззах гиламларида беллашишга ҳозирланмоқда.

Жорий йилнинг 24-27 ноябрь кунлари Жиззах шаҳридаги "Суғдиёна" спорт мажмуасида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси матбуот хизмати.

Белбоғли кураш қоидаларига кўра, мазкур жаҳон чемпионатида ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишларда 52, 62, 68, 75, 82, 90, 100, +100 килограмм вазн тоифасида, қизлар белбоғли кураш ва эркин йўналишларда 48, 52, 58, 66, 76, +76 килограмм вазн тоифаларида куч синашади.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Халқаро белбоғли кураш федерацияси (IBWA), Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилиши кутилаётган  жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкиллаштириш борасида муҳим тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Миллий қадриятларимизнинг тарғиботи, оммавий спортни ривожлантириш йўлида муҳим чемпионатда 1-ўринни қўлга киритган спортчилар 10 миллион сўм, 2-ўрин соҳиблари 7 миллион ва 3-ўриндан жой олганлар 5 миллион сўм мукофот билан тақдирланади.

Тўрт кун мобайнида ўтадиган чемпионат баҳсларида 30 дан ортиқ давлатларнинг кучли полвонлари қатнашиши кутилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар