Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Шаҳар ҳокими ўринбосари Жиззах шаҳри Учариқ маҳалласида Ҳоким ёрдамчиси лавозимида иш бошлади

Шаҳар ҳокими ўринбосари Жиззах шаҳри Учариқ маҳалласида Ҳоким ёрдамчиси лавозимида иш бошлади

10 ноябрь 2021 йил
1 442
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат бошқаруви самарадорлигини ҳар томонлама ошириш мақсадидадавлатимиз раҳбари ташаббуслари ва топшириқлари билан аҳолинингтадбиркорликни амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнингдаромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмлари янадатакомиллаштирилди. “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллаларда давлат томонидан кўрсатиладиган хизматларни жойида тақдим этиш мақсадида янги механизм жорий этилди.

Шу боис, “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига ҳудуд муаммоларини яхши тушунадиган, иқтисодиёт, банк ва молия соҳаларида муайян тажрибага эга бўлган номзодлардан Танлов комиссияси томонидан коллегиаллик асосида муносиб деб топилган 298 нафар номзод танлаб олинди.

Мазкур жорий этилган “Маҳаллабай” тизими бўйича Жиззах шаҳар “Учариқ” маҳалласига Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари Суюн Силлиев номзоди тасдиқланди.

Бугун 3-сектор раҳбари А.Баходиров, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши котибият мудири М.Адилова ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирокида йиғилиш ўткизиб, ҳоким ёрдамчиси С.Силлиевни маҳалла фаолларига таништирди.

Йиғилишда сўз олганлар ҳоким ўринбосарини тажрибали кадр эканлигини , келажакда бажариладиган ишларда кўмакчи бўлишларини таъкидлашди

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар