Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан “Жиззах шаҳридаги ташқи реклама воситаларида давлат тили меёрларига амал қилиниши” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан “Жиззах шаҳридаги ташқи реклама воситаларида давлат тили меёрларига амал қилиниши” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

23 сентябрь 2021 йил
57
0

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли, 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги 61-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасидаги ишларни таҳлил қилиш юзасидан бошқармалар, ташкилотлар ва муассасаларда амалга оширилаётган ишларни жойида ўрганиш, ўзбек тили ва ўзбек адабий тили меъёр ва қоидаларига амал қилиш ҳолати тўғрисида оммавий жамоат жойлари, оммавий ахборот воситаларида ўзбек адабий тили меъёр ва қоидаларининг бузилишини олдини олиш мақсадида 23 сентябрь куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги кичик мажлислар залида, Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бошчилигида “Жиззах шаҳридаги ташқи реклама воситаларида давлат тили меёрларига амал қилиниши” тўғрисида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбоссарлари, шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Бўлиб ўтган очиқ мулоқотда сўз олганлар, шаҳар бўйлаб турли хил тадбиркорлик субектларига қўйилган ажнабий тиллардаги номлар, автомобил йўллари ёқасига чиқариб қўйилган реклама афишалари мавжуд қонун меёрларига мос эмаслиги, олиб борилаётган мунтазам текширишлар ва огоҳлантиришларга қарамай хали-ҳамон шаҳарда бундай реклама баннерлари кўплаб учраётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Мутасаддилар томонидан қилиниши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар