Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Халқаро кузатувчилар 4-Жиззах округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишдилар

Халқаро кузатувчилар 4-Жиззах округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишдилар

25 сентябрь 2021 йил
145
0

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари Раушан Болоталиева ва Томас Хольцер бугун 4- Жиззах округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишдилар.

Округ сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари ва олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Халқаро кузатувчилар округ сайлов комиссияларининг таркиби, фаолияти, номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тадбирлари, уларга қонунчилик талаблари асосида тенг шароитлар яратиб бериш масалалари ҳамда сайлов жараёнини бошқаришда ахборот тизими, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати билан қизиқишди.
Халқаро кузатувчилар округда сайловга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилгани, барча жараёнлар қонун талаблари асосида ўтказилаётганини таъкидладилар.

4- Жиззах округ сайлов комиссияси

матбуот маркази

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар