Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда ОАВ вакиллари сўз эркинлигида конституциявий норманинг аҳамияти танлови бўйича тақдирланишди

Жиззахда ОАВ вакиллари сўз эркинлигида конституциявий норманинг аҳамияти танлови бўйича тақдирланишди

22 сентябрь 2021 йил
69
0

Жиззах Политехника институти мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг гранти асосида, Жиззах вилоят “Инсон манфаатлари” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан, “Эркинлик инсон ҳуқуқи, шаффофлик — унинг қадри ва манфаатидир” лойиҳасига кўра, “Сўз эркинлигида, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг аҳамияти” мавзусида ижтимоий танлови ғолиблари тақдирланди.

Танловда вилоятда ҳуқуқ соҳасини ёритиб, ижод қилаётган журналистлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар “Сўз эркинлигида, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг аҳамияти” мавзусига доир танқидий-таҳлилий мақолалари, видеоролик, кўрсатув, радиоэшиттиришлари, ижтимоий ҳикоялар каби тарғибот материаллари билан қатнашди.
“Сўз эркинлигида, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг аҳамияти” мавзусидаги танлов ғолиблари қуйидаги номинацияларда тақдирланди:

“Энг фаол ҳуқуқий ижтимоий тарғиботчи” - вилоят телерадиокомпанияси радио бош муҳаррири Сайёра Бўронова
“Ҳуқуқшунос журналист”- вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Қизлархон Саидова
“Тезкор ва асосли хабарлар қироли”- вилоят телерадиокомпанияси етакчи мутахассиси Олимжон Қосимов
“Зукко блогер”-Умида Наврўзова ғолиб бўлди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Латибжон Ахмаджонов  танлов ғолибларини қутлар экан, бутун дунёда юз бераётган кескин глобаллашув шароитида, ахборот олиш воситалари ва манбалари тобора ривожланиб, замонавий қиёфа касб этаётган, “ахборот асри” деб юритилаётган айни даврда журналист касбининг масъулияти айниқса, ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини тарғиб этиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда журналистларнинг ўрни, машаққати, керак бўлса, жавобгарлиги ҳам тобора ошиб бораётганини эътироф этди.
“Озгина қилган меҳнатим, тез кунда шунчалик самарасини берганидан жудаям хурсандман! Ҳуқуқ тартибот органларининг энг сўнгги янгиликларидан халқимизни хабардор қилишда давом этаман. Сабаби, ҳар ким ўз ҳақ-ҳуқуқини билсагина жамият ривожланади, тараққиёт юксалади, инсонлар бахтли бўлади, эътибор ва эътироф учун ташаккур!”,-дейди вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Қизлархон Саидова.

Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир барча иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдиргани шубҳасиздир.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар