Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳридаги сайлов участкаларида семинар-тренинглар ўтказилди

Жиззах шаҳридаги сайлов участкаларида семинар-тренинглар ўтказилди

16 сентябрь 2021 йил
163
0

Жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни ташкилотчиларнинг сайлов қонунчилиги бўйича малакасини оширишни тизимли ташкил этиш мақсадида сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш консепциясига мувофиқ ҳар бир сайлов участкасининг ўзида уч поғонада ўқитилган тегишли сайлов учаськасининг раиси, раис ўринбосари ва котиблари томонидан участка сайлов комиссиясининг қолган барча аъзолари учун жорий йилнинг 14-15 сентябр кунлари семинар-тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳрида мавжуд 47 та савлов участкаларининг барчасида ўқув амалий семинар-тренинглар ташкил этилди.

Семирар-тренинглар бош прокуратура, ички ишлар вазирлиги, адлия вазирлиги, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ҳудудий тренирлар сифатида жалб этилган профессор ўқитувчилар ва мутахассислар томонидан олиб борилди ва ҳудудий тренирларнинг участка сайлов комиссияларига доимий асосда ўқув услубий ёрдам кўрсатиши белгиланди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар