Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

23 август 2021 йил
74
0

Жорий йилнинг 20 август куни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази мажлислар залида бўлиб ўтди.

Сессия ишида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ ва бўлим бошлиқлари, шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари, шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияси давомида депутатлар томонидан 8 та долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб депутатлар томонидан

 

Жиззах шаҳар Адлия бўлимининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти;

Жиззах шаҳридаги ўқув муассасаларида 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими мудирининг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек депутатлар томонидан

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли фармони ижроси бўйича шаҳарда олиб борилаётган ишлар юзасидан Кадастр агентлиги Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи Б.Норматовнинг депутатлик гуруҳига ҳисобот бермаганлиги ва ижро интизомини бузганлиги тўғрисида;

 Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги низомни қабул қилиш ҳамда доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

Шаҳар маҳаллий бюджетидан ҳамда ташкил этилган жамғармалардан маблағ ажратиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек , сессия кун тартибидаги  Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2021 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ахбороти тўғрисида;

Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2021 йилнинг 1- ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари масъул раҳбарлар кела олмаганлиги сабабли навбатдаги сессияга қолдирилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазалаларини билдирдилар. Сессия якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши котибияти

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар