Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » “Сўғдиёна” чорак финалга чиқди

“Сўғдиёна” чорак финалга чиқди

21 август 2021 йил
78
0

Жиззах шаҳрида футбол бўйича Coca Cola Ўзбекистон кубоги нимчорак финал баҳсларида “Сўғдиёна” бир марталик ўйинда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилиб, сўнги дақиқада киритилган гол эвазига кубок баҳсларидан чиқариб юборди.

Икки жамоа ўртасидаги футбол баҳси кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Ҳисоб учрашувнинг 20-дақиқасида майдон эгалари – жиззахликлар томонидан очилди. “Сўғдиёна” футболчиси Жавоҳир Қаҳрамоновнинг узатмасидан сўнг Аюбхон Нўмонов “Локомотив” дарвозабони Абдумавлон Абдужалиловни доғда қолдирди, 1:0.  

Биринчи бўлимнинг 43-дақиқасида тошкентликлар футболчиси Санжар Қодирқуловнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Диёр Туропов ўртадаги фарқни йўққа чиқарди – 1:1.  

Ўйиннинг иккинчи бўлими янада шиддатли ўтди. Ҳар икки жамоа рақиб дарвозаси олдида кўплаб голли вазиятларни ташкил этсада, гол бўлмади.  

Учрашувга ҳакамлар томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди. Ўйинни бошқарган ҳакам Виктор Серазитдинов беллашувнинг сўнги қўшиб берилган дақиқаларида “Локомотив” дарвозаси томон жарима тўпи белгилади. Жаримани қойилмақом ижро этган Жавоҳир Қаҳрамонов учрашувнинг 90+3 дақиқасида гол киритиб, “Сўғдиёнани” 2:1 ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.  

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги “Сўғдиёна” чорак финалда Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши тўп суради. Шунингдек, Ўзбекистон кубогининг амалдаги сохиби – “Пахтакор”, Фарғона вилоятининг “Турон” жамоасидан 1:0 ҳисобида устун келиб, тошкентликлар ҳам кейинги босқичга йўлланма олди .  

Пролиганинг икки вакили Самарқанднинг “Динамо” ҳамда Тошкентнинг “Олимпик” жамоалари ўртасидаги нимчорак баҳсининг асосий ва қўшимча вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар серясида эса 3:5 ҳисобида “Олимпик” ғалаба қозонди.    

Coca Cola Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган бошқа учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди: “Бунёдкор” (Тошкент) – “Навбаҳор” (Наманган) 1:0, “Сурхон” (Термиз) – “Машъал” (Муборак) 1:0, “Шўртан” (Шўртан) – “Қизилқум” (Навоий) 1:2, АГМК (Олмалиқ) – “Нефтчи” (Фарғона) 6:1.  

Энди чорак финалда “Сўғдиёна” ва “Насаф”дан ташқари, “Олимпик” – “Пахтакор”, “Бунёдкор” — “Сурхон”, АГМК — “Қизилқум” жамоалари ҳам кубок учун баҳс олиб боради. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар