Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » "БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ"

"БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ"

30 июль 2021 йил
46
0

Болажон халқмиз. Одатда энг яхши нарсаларни фарзандларимизга илинамиз. Халқимизнинг бу эзгу фазилати давлатимиз раҳбари томонидан “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларига кўрсатилаётган ғамхўрликда ҳам ўз аксини топмоқда. Бу ғамхўрлик ва эътибор самараси айниқса кейинги беш йилда яққол кўзга ташланмоқда.

2017-2020 йилларда юртимиздаги барча “Мурувват” ва “Саховат” уйларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаб, замонавий шароитлар яратиш кўзда тутилган эди.

Шу муносабат билан 2020 йил бошида Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик” уйи ҳамда жорий йил Зарбдор туманидаги Кар ва соқов болалар мактаб–интернати ҳамда Заиф эшитувчи болалар махсус мактаб – интернати замонавий тарзда тўлиқ қайта таъмирланди. Тарбияланувчилар учун зарур бўлган барча жиҳозлар билан тўлиқ таъминланиб, фойдаланишга топширилди. Бу борадаги амалий ишлар ҳамон давом эттирилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашнинг бир неча тузилмалари йўлга қўйилган. 13 та Болалар уйида 560 нафар, 16 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчасида 1 минг 823 нафар, 86 та махсус мактаб-интернатда 21 минг нафар ўғил-қизлар тарбияланмоқда. Бундан ташқари, 79 минг нафар болалар ҳомийлик, васийлик ва оила патронажи қарамоғига олинган.

Улар давлатимиз, халқимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни янада чуқурроқ ҳис қилишлари учун яна бир қатор ишларни амалга ошириш белгилаб берилди. Жумладан, “Меҳрибонлик” уйларидаги болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилади, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, вилоят ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда ҳар йили ёз ва қиш мавсумларида “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик, ҳомийлик ва патронаждаги болалар учун Бухоро, Самарқанд, Ҳива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳат дастурини тасдиқлаб, амалга оширади. Етим болалар учун хорижда ўтқазиладиган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бюджетдан тўлиқ компенсация қилинади. Ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 августдан бошлаб бюджетдан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади. 2 минг нафар бола учун 4 мингта замонавий эшитиш воситалари харид қилинади. Шунингдек, 615 нафар 5 ёшгача кар-соқов ва эшитиши заиф болаларга эшитишга кўмаклашувчи махсус имплантлар ўрнатилади.

Туғма юрак нуқсони бор 2 минг нафар, бош мияда ўзгаришлари бор 1 минг нафар ҳамда ҳаракат аъзолари касалликлари бўйича 1,7 минг нафар болаларда бепул жарроҳлик операциялари ўтқазилади, уларнинг 1 минг нафари протезлаш ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланади.

Шунингдек, жорий йилда ҳаракатланиши чекланган 1 минг 100 нафар болалар электр аравачалар билан таъминланади. Келгуси 5 йилда яна 12 минг нафар ногиронлиги бўлган болалар бу аравачалар билан таъминланади. 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади. Меҳрибонлик уйлари битирувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилади.

Бу каби савобли ишлар рўйхатини яна анча давом эттиришимиз мумкин. Муҳими, ҳар бир “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиси, етим болалар эътибордан четда қолмайди дедилар давлат раҳбари. Айнан бунинг исботи жорий йилнинг июл ойида Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик” уйи собиқ тарбияланувчиларидан Раис Дамрачаев, Арабела Ахмеджанов, Салина Жданова, Умид Қараев, Сожида Ахмедова ва Гулмира Мамадалиевалар уй-жой билан таъминланди.

Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган бу вазифалар ижросини таъминлашда биз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўз ХДП фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари олдига ҳам бир қатор масъулиятли вазифаларни қўяди. Депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, партия дастури ва сайловолди платформасидан келиб чиқиб, айнан шу йўналишдаги ишларни янада кучайтиришимиз бугунги кундаги долзарб вазифаларимиз қаторига киради.

Урол Ўразбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўз ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий

масалалар қўмитаси аъзоси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар