Жиззахлик Бобоусмон Ботуров Олимпиадани ғалаба билан бошлади!
Кунни 2 мағлубият билан бошлаган Ўзбекистон делегацияси учун илк хушхабар бокс беллашувларидан келди.
Яъни, -69 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Бобоусмон Ботуров Доминикан Республикаси шарафини ҳимоя қилаётган Эмилиано Поланкони мағлубиятга учратди. Биринчи ва учинчи раундни ўз фойдасига ҳал этган вакилимиз 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан 1/8 финалга чиқди.
Энди Ботуров мазкур босқичда Буюк Британиядан ташриф буюрган Пэт МакКормакка қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг 30 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Маълумот учун, унинг рақиби 2019 йилги Европа чемпиони ҳисобланади.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

05 июль 2021, Понедельник
«Сўғдиёна» сафарда ҳакамнинг қупол хатоси туфайли жорий мавсумда биринчи марта мағлубиятга учради
Изоҳлар (0)