Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан жиззахлик бир гуруҳ ОАВ вакиллари Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдирланди

“27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан жиззахлик бир гуруҳ ОАВ вакиллари Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдирланди

29 июнь 2021 йил
457
0

Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида ташкил этилган тадбирда аввало шаҳар ҳокими Комил Холмуродов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз Ш.Мизиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими ўз сўзларида соҳа фидоийларини Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этди. Шу ўринда, мамлакатимиз Президенти томонидан оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, журналистлар мехнатини рағбатлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани хақида сўзлади.

Ҳокимлик ва ҳокимлик тизимидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги, ҳокимлик фаолиятини жамият ва халқ олдида ёритишда қўшаётган ҳиссаси, муаммо ва камчиликларга бўлган тезкор муносабати ҳамда аҳоли ўртаси ҳокимлик фаолиятига бўлган ишончни оширишда қўшаётган хиссаси учун оммавий ахборот воситалари ходимларига ва блогерларга миннатдорлик билдирилди.

Шундан сўнг бир гуруҳ журналист, блогер, ахборот хизматлари ҳамда телеоператорларга шаҳар ҳокимлигининг табрикнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбир доирасида Жиззах шаҳар Халқ қабулхонаси мудири И.Ҳазратқулов, Жиззах шаҳар депутати А.Хужаков ва журналистлар ҳам сўзга чиқиб, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари олдидаги масъулият, оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга қаратилаётган ислоҳотлар ва журналист касбининг ижтимоий мақоми ва нуфузи юксалиб бораётганлиги, соҳа ходимларининг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислохотлар ҳозирги кунда ўз самарасини бераётганлиги, келгусидаги ҳамкорликни янада мустаҳкам бўлиши ҳақидаги ўз фикрларини билдиришди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар