Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда 73,5 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

Жиззахда 73,5 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

25 июнь 2021 йил
56
0

Кадастр агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, агентликнинг Жиззах вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан вилоятда 73,5 гектар ер майдонидан ноқонуний фойдаланилаётгани аниқланган.

Таҳлилларга кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонининг 20 гектари ёки 52 фоизи уй-жой қуриш, 1,2 гектари нотурар жой қуриш, 45,3 гектари томорқа сифатида фойдаланиш, 0,3 гектари балиқ ҳовуз қуриш, 6,5 гектари бошқа мақсадлар учун эгаллаб олинган. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган мазкур ер майдонининг 42,5 гектари қишлоқ хўжалиги ерларини ташкил этмоқда.  

Ўзбошимчалик билан эгалланган 509 та ҳолатнинг 75 таси жойида бартараф этилган. Шунингдек, 8 та ҳолат бўйича суд органларига даъво аризалари киритилган. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар