Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда илк маротаба кўзи ожизлар ўртасида футбол чемпионати ўтказилди

Жиззахда илк маротаба кўзи ожизлар ўртасида футбол чемпионати ўтказилди

21 июнь 2021 йил
72
0

Жиззах шаҳрида 20 июнь, якшанба куни кўзи ожиз спортчилар ўртасида 5х5 футбол бўйича илк маротаба Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 

Таъкидланишича, Жиззах шаҳри кўзи ожиз спортчилар ўртасида 5х5 футбол бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Шунингдек, 19 июнь санасида мусобақанинг гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари ҳамда ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
Сўнгги турда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Навоий–Тошкент — 0:0

Самарқанд–Қашқадарё — 0:0

Бухоро–Андижон — 1:0
Самарқанд жамоаси ярим ҳимоячиси Шоҳрўз Қудратиллаевнинг «Bugun.uz» мухбирига берган интервьюсига кўра, Пара футбол кўз кўрмаса-да, диққатни жамлашга хизмат қилади. Ўйинчиларнинг кўзларига махсус боғич тақилиб, майдондаги коптокка шиқирловчи мослама ўрнатилади. Ўйин эса тўпни эшитиш орқали ўйналади.
«6 ёшимдаги автоҳалокат сабаб Самарқанд шаҳридаги кўзи ожизлар махсус мактаб интернатига қабул қилинганман. 7 ёшдан 'Умид ниҳоллари', 'Баркамол авлод' мусобақаларига қатнашиб, 1-марта Тошкент шаҳрида Республика паралимпия чемпионатида 100, 200, 300 метрга югуриш бўйича мусобақаларда қатнашганман. 2014 йилда 300 метрга югуриш бўйича 1-ўринни олганман. Шундан кейин спортга бўлган қизиқишим янада ошди. Соғлом спортчилар билан бирга тайёргарлик кўрардик. Самарқанд шаҳридаги спорт мажмуаларида машғулотлар олиб бордик. 16 июндан бошлаб Жиззах шаҳридаги ушбу мусобақага қатнашиб ҳозирда финал босқичидамиз. Пара футбол кўз кўрмаса-да, диққатни жамлашга хизмат қилади. Кўзимизга махсус боғич тақилади. Майдондаги коптокка шиқирловчи мослама ўрнатилади. Ўйин эса тўпни эшитиб овоз орқали ўйналади. Бир марта оёғимдан жиддий жароҳат ҳам олганман. Оилам жисмоний ҳолатим яхши бўлгани учун танловимни қўллашди», — деди Самарқанд жамоаси ярим ҳимоячиси.Сўнгги турдан сўнг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё–Бухоро ва Самарқанд–Навоий жамоалари куч синашди. Якунда Қашқадарё вилояти жамоаси Бухорони 1:0, Самарқанд эса Навоийни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки совриндори Бухоро деб топилди. Бухоролик футболчилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Куннинг иккинчи ярмида финал баҳси ўтказилди. Унда Қашқадарё ва Самарқанд вилояти жамоалари ўзаро куч синашиб, 5х5 футбол бўйича дастлабки Ўзбекистон чемпионини аниқлаб берди. Мусобақада Қашқадарё жамоаси ғолиб деб топилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар