Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда «Нексия-3» автомобилида «каскадёрлик» қилган йўловчи аёл жаримага тортилди

Жиззахда «Нексия-3» автомобилида «каскадёрлик» қилган йўловчи аёл жаримага тортилди

15 июнь 2021 йил
470
0

Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

«Қоидабузарликларга қарши кўрилаётган чоралар, олиб борилаётган тарғибот тадбирларига қарамасдан ҳаракат иштирокчилари томонидан қоидаларни четлаб ўтиш ҳолатлари доимий кузатилмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларида ҳайдовчи ва пиёда билан бир қаторда йўловчи учун ҳам тегишли талаблар белгиланган.

Дам олиш масканларига олиб борувчи автомобиль йўлларида ҳаракат вақтида йўловчиларнинг автотранспорт воситаси ойнасидан тана қисмларини чиқариб олиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бу каби ҳолатлар фуқаролар томонидан тасвирга олиниб ижтимоий тармоқларда тарқалади. Ана шундай видео лавҳалардан бири ўрганилиб, ҳаракат вақтида «Нексия-3» русумли автомобилнинг ойнасидан тана қисмларини чиқариб олган фуқаро юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 138-моддаси 4-қисми (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) тартибида баённома тузилди» дейилади хабарда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар