Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда фудбол бўйича турнир бўлиб ўтди

Жиззахда фудбол бўйича турнир бўлиб ўтди

04 июнь 2021 йил
115
0

Жиззах шаҳридаги “Ҳамид Олимжон ва Зулфия” ижод мактаби суний қопламали майдонида  Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқарма бошлиғи кубоги учун “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда махалалалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг мини фудбол тури бўйича ўтказилган мусобақаларнинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақаларда шаҳар ҳудудидаги 34 маҳалла ўз жамоалари билан иштирок этди. Финал ўйинларида шаҳримизнинг “Сангзор”, “Раваллиқ”, “Навоий”, “Қалия” маҳалла жамоалари кубок учун ўзаро беллашдилар.

Муросасиз кечган учрашувларда lV ўрин “Сангзор” маҳалласи,

III ўрин “Қалия” маҳалласи,

II ўрин “Навоий” маҳалласи,

I ўрин “Раваллиқ” маҳалласи жамолари қўлга киритди.

Ғолиблар медал ва пул ютуқлари билан тақдирланди. Бир ой давомида бўлиб ўтган мусобақалар жами 350 дан зиёд уюшмаган, “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган ёшларни қамраб олди.

Ғолиб бўлган “Раваллиқ” маҳалласи жамоаси мусобақаларнинг вилоят босқичида шаҳримиз шаънини ҳимоя қилади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар