Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган мутахассисларга сертификатлар топширилди

Жиззахда малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган мутахассисларга сертификатлар топширилди

31 май 2021 йил
70
0

Илгари хабар берганимиздек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан жорий йилнинг 24 май кунидан бошлаб 5 кун муддат давомида туман, шаҳар ҳокимларининг бош мутахассислариучун малака ошириш курсларибошланган эди.

Давлат бошқарув академиясининг Гулистон ҳудудий филиали билан ҳамкорликда 2021 йил 24 - 28 май кунлари ташкил этилган ўқув семинар-тренингларда туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларининг 12 нафар бош мутахассислари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларининг 11 нафар бош мутахассислари иштирок этди.

Жами 60 соатлик тренингларда дарсларнинг 80 фоизи тингловчиларнинг тегишли соҳалар бўйича билимларини чуқурлаштиришга қаратилган назарий билимлар беришга, 20 фоизи уларнинг бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди.

Ўқувларда вилоятнинг олий таълим муассасалари ҳамда Давлат бошқарув академияси Гулистон ҳудудий филиали профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Беш кун давом этган ўқувлар якуни бўйича тингловчиларнинг олган билим ва кўникмалари юзасидан тест синовлари ўтказилди. Шунингдек, тингловчилардан ўтилган дарсларнинг сифати юзасидан профессор-ўқитувчиларни баҳолаш бўйича сўровнома ҳам ташкил этилди, сўровнома натижалари умумлаштирилиб, Агентликка тақдим этилди. Келгуси семинар-тренингларда тингловчиларнинг таклифлари асосида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар асосида ўқувларни янада бойитиб бориш режалаштирилган.

Малака ошириш курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар