Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шахри қатор кўчаларнинг абгор ҳолати, ўйдим-чуқур, нотекислиги йўловчи ва ҳайдовчиларга катта қийинчиликлар туғдираётганлиги юзасидан расмий муносабат

Жиззах шахри қатор кўчаларнинг абгор ҳолати, ўйдим-чуқур, нотекислиги йўловчи ва ҳайдовчиларга катта қийинчиликлар туғдираётганлиги юзасидан расмий муносабат

12 апрель 2021 йил
53
0

“Жиззах ҳақиқати” газетаси №30, 10.04.2021 йилги сонида “Маймун нимага йиғлаётган экан...” сарлавҳаси остида, Жиззах шаҳридаги қатор кўчаларнинг абгор ҳолати, ўйдим-чуқур, нотекислиги йўловчи ва ҳайдовчиларга катта қийинчиликлар туғдираётгани, бу манзарага ҳатто маймунлар ҳам йиғлаши аниқлиги ҳақида танқидий мақола чоп этилган эди.

Айтиб ўтиш жоизки, мақоладан сўнг Жиззах шаҳри ички кўчаларни таъмирлаш ишлари Ободонлаштириш бошқармаси йўл ва кўприклардан фойдаланиш бўлими томонидан Жиззах шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджети чораклар якуни билан ҳосил бўладиган даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан “Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дерекцияси” ДУК томонидан таъмирлаб берилади.

 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 16-октябрдаги ПҚ 4866-сон “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришга доир ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Жиззах шаҳрида кўчаларни замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида таъмирлаш кўзда тутилган.

Таъмирлаш ишлари 2021-йилнинг иккинчи ярмидан бошланиши режалаштирилмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар