Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шахри "Ўратепалик" маҳалласи ички кўчаларини таъмирлаш бўйича расмий муносабат

Жиззах шахри "Ўратепалик" маҳалласи ички кўчаларини таъмирлаш бўйича расмий муносабат

14 апрель 2021 йил
77
0

Ижтимоий тармоқларда “Жиззах шахри Ўратепалик маҳалласи, "Жайҳун" кўчаси қишда тиззагача лой, ёзда эса чанг-тўзон! Наҳотки шаҳар марказидаги йўлнинг аҳволидан сектор раҳбарлари ёки йўл идораси раҳбарлари бехабар бўлса?”сарлавҳаси остида танқидий мурожаат тарқалди.

Айтиб ўтиш жоизки, мурожаатдан сўнг Жиззах шахри Ўратепалик маҳалласи, "Жайҳун" кўчаси таъмирлаш ишлари Ободонлаштириш бошқармаси йўл ва кўприклардан фойдаланиш бўлими томонидан таъмирга муҳтож кўчалар рўйхатига киритилди. Йўлларни таъмирлаш ишлари Жиззах шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджети чораклар якуни билан ҳосил бўладиган даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан “Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дерекцияси” ДУК томонидан таъмирлаб берилади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар