Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Мақсадни катта қўйиш керак, лекин қадамлар бирин-кетин ташланади

Мақсадни катта қўйиш керак, лекин қадамлар бирин-кетин ташланади

27 апрель 2021 йил
161
0

Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш ва Ёшлар ишлари агентликлари ҳамкорлигида “Келажак лидерлари” махсус дастури тингловчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилотларнинг масъул раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Дастурга республика бўйлаб корхона, ташкилот, идоралардан 800 нафар номзод тавсия этилди. 3 босқичли синов асосида танлаб олинган 50 нафар тингловчи эса 2 ой мобайнида турли соҳаларда ўқитилди.

Тингловчилар лидерлик, жамоани шакллантириш, тайм-менежмент, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби фанлардан сабоқ олишди.

Пилот тарзида ишга туширилган ушбу махсус дастур ёшларнинг компетенциясини ривожлантирди. Бу эса янги Ўзбекистон учун янги давр кадрларини шакллантиришда муҳимдир.

Айтиб ўтиш жоизки танлаб олинган 50 нафар тингловчилар орасида Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Камалов ҳамда вилоят Ёшлар келажагимиз нодавлат-нотижорат ташкилоти раҳбари О.Шавкатовлар ҳам бор.

Айни дамда тингловчиларнинг лавозимда ўсиш модели устида иш олиб борилмоқда.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар