Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » BMB Trade Group раҳбарияти ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди

BMB Trade Group раҳбарияти ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди

20 апрель 2021 йил
195
0

Жорий йилнинг 19 апрель куни Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов ҳамда BMB Trade Group компаниясининг Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида ўзаро самарали алоқаларнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида кунгабоқардан мой ишлаб чиқариш тизимини жойлаштириш масаласи батафсил кўриб чиқилди.

Мазкур лойиҳа BMB Trade Group ва Венгриянинг Kiss Group компаниялари томонидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида яқин йиллар ичида йиллик қуввати 200 минг тонна бўлган ёғ-мой корхонасини ташкил этиш ва аҳоли истеъмоли учун ўсимлик ёғи етказиб бериш мақсад қилинган.

Учрашув давомида Жиззах шаҳрида BMB Trade Group компаниясининг  офиси ва бизнес-марказини қуришни жадаллаштириш зарур эканлиги қайд этилди, ҳамда шу бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Шунингдек, айни кунларда Ўзбекистон ва Хитой халқ Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда Жиззах шаҳар ҳокимлиги билан бир қаторда BMB Trade Group компанияси ҳам иштирок этмоқда.

Учрашувда шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилар экан, Жиззах шаҳри ва Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти ўртасида биродарлашган алоқаларни ўрнатиш бунда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Учрашув якунида шаҳар ҳокими К.Холмуродов Жиззах шаҳрининг инвестициявий салоҳияти ва жозибадорлигини ошириш, ташқи савдо-иқтисодий алоқаларини янада ривожлантиришда BMB Trade Group компанияси катта аҳамият касб этишини эътироф этди.

Б.Маматқулов ҳудудда бизнес лойиҳаларни ўз вақтида самарали амалга ошириш, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш йўлида қулай шароитлар яратиб бераётгани учун Жиззах шаҳар ҳокимлигига ўз миннатдорчилигини билдирди.


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар