Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Маъмурий суд ишларини юритиш тартиби янада такомиллаштирилди

Маъмурий суд ишларини юритиш тартиби янада такомиллаштирилди

07 апрель 2021 йил
27
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан 2021 йил 1 январдан вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди.

Шунингдек, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлари ташкил этилди, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилди.

Хусусан вилоятимиз миқёсида Жиззах туманлараро маъмурий суди ташкил қилиниб, ҳозирги кунга фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мазкур маъмурий суд Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексга асосан қуйидаги турдаги ишларни ҳал қилиши белгиланган:

- идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

- давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

- нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

- давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар.

Маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлидир, бундан Конституциявий судга, фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустасно эканлиги кодексда аниқ кўрсатилган.

Хусусан, бир-бири билан боғлиқ бўлиб, баъзилари фуқаролик ёки иқтисодий ишлари бўйича судга, баъзилари эса, маъмурий судга тааллуқли бўлган бир қанча талаблар бирлаштирилганида, бу талабларнинг ҳаммаси фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилади.

Судларда ариза (шикоят) судга ёзма шаклда берилади. У аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Аризачи ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талабни, агар улар маъмурий судга тааллуқли бўлса, битта аризага (шикоятга) бирлаштиришга ҳақли.

Яна бир муҳим масала, судда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, одил судлов фаолиятининг сифат ҳамда самарадорлигини ошириш, тарафларга қулайлик яратиш мақсадида суд ишларини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилади. Жумладан, судларга электрон мурожаат этиш, суд ҳужжатларини тарафларга электрон юбориш, суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш билан бирга суд мажлисини аудио ва видео қайд этиш белгиланди.

Фурқат Бабаев

Жиззах туманлараро

   маъмурий суди судья ёрдамчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар