Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

07 апрель 2021 йил
20
0

Бугунги кунда хотин-қизларнинг яшаш шароитини яхшилaш уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 10 март куни Жиззах шаҳридаги Турон МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 05 март ПҚ-5020 сонли қарор ижроси юзасидан маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилган эди. Тадбирда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати ЎзЛиДеп аъзоси Хужаков Абдулазиз Юлдашевич хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, даромадларини кўпайтириш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан билим ва кўникмалар берди.

Ушбу очиқ мулоқотда 26 нафар тадбиркорлик фаолиятимни бошлайман деб истак билдирган маҳалланинг  “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларига жорий йилнинг 15 март санасидан бошлаб тадбиркорликнинг 9 хил турдаги 48 соатли бепул бизнес кўникма дарслари ташкил этилди. Ушбу бепул бизнес кўникма дарсларини муваффақиятли ўзлаштирган 26 нафар

  1. Паррандачилик – 8 нафар
  2. Тикувчилик – 8 нафар
  3. Нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 2 нафар
  4. Миллий ширинликлар ишлаб чиқариш – 2 нафар
  5. Қуёнчилик – 2 нафар
  6. Иссиқхона – 1 нафар
  7. Гўзаллик салони – 1 нафар
  8. Хизмат кўрсатиш – 1 нафар
  9. Насли майда шохли чорвачилик – 1 нафар

9 хил турдаги лойиҳа йўналишларида хотин-қизларга ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун махсус СЕРТИФИКАТлар топширилди. Натижада 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан АТ “Халқ банки”нинг асосий ставкасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.

Буларнинг барчаси Депутат назоратида.

А.Хужаков

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши

УзЛиДеП депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар