Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларидаги санитария-гигиена шохобчалари талабга жавоб берадими?

Жиззахдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларидаги санитария-гигиена шохобчалари талабга жавоб берадими?

06 апрель 2021 йил
6
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги “Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 29 январдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларидаги санитария-гигиения шохобчаларини танқидий ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида ҳудудларда жойлашган ёқилғи қуйиш станцияларидаги санитария-гигиения шохобчаларни ўрганиш натижалари муҳокама қилиниб, мавжуд ҳолатлар юзасидан белгиланган топшириқлар вақтида бажарилмаганлиги ҳамда бир қатор санитария-гигиения шохобчалар ҳолати қониқарсиз аҳволда эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ишчи гуруҳ раҳбари Муҳайё Ҳайитова ҳукумат томонидан чиқарилган қарор ижроси етарлича таъминланмаганлиги ҳамда белгиланган вазифаларга юзаки қаралганилиги ҳақида айтиб ўтди. Йиғилиш давомида Республика ишчи гуруҳи томонидан йиғилганларга лойиҳа қурилиш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган намунавий лойиҳалар тақдимот қилинди.

Мутасадди ташкилотларга аниқланган камчиликлар юзасидан топшириқлар берилиб уларни қисқа муддатда бартараф этилишига келишиб олинди. Бундан ташқари, олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан республика ишчи гуруҳга кунлик ҳисобот берилиши бўйича ҳам айтиб ўтилди.

Вилоят Туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар