Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шахри “Зилол” маҳалласи ички йўллари тўғрисида расмий муносабат

Жиззах шахри “Зилол” маҳалласи ички йўллари тўғрисида расмий муносабат

30 март 2021 йил
151
0

Ижтимоий тармоқларда Жиззах шахри “Зилол” маҳалласи Юксалиш кўчасини таъмирлаш тўғрисида мурожаат тарқалди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб мурожаат жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, мурожаатда кўрсатилган “Зилол” МФЙ Юксалиш кўчаси хақиқатдан хам таъмирталаб эканлиги  аниқланди.

Бошқарма смета харажатларида йўллар ва ички кўчаларни таъмирлаш учун маблағлар кўзда тутилмаган. Йўллар ва ички кўчаларни таъмирлаш учун “Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дерекцияси” ДУК ташкил этилган бўлиб, ушбу дерекцияга йўлларни ва ички кўчаларни таъмирлаш учун маблағ ажратилиб таъмирланади. Ободонлаштириш бошқармаси фақатгина ушбу дерекцияга кўчаларни таъмирлаш учун таклиф бериш ваколатига эга ҳисобланади.

Мурожаатдан сўнг кўрсатилган Юксалиш кўчаси таъмирталаб кўчалар рўйхатига киритиб, тегишли ташкилотларга таъмирлаш тўғрисида таклиф киритилди.

Жиззах шаҳар ободонлаштириш бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар