Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда қуйи бўғин давлат хизматчилари учун малака ошириш курси ташкил этилди

Жиззахда қуйи бўғин давлат хизматчилари учун малака ошириш курси ташкил этилди

23 март 2021 йил
115
0

Маълумки, Прзидентимиз ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Бугунги кунда ишимиздаги энг катта камчилик – билим етишмаслиги, афсуски, барча соҳаларда сезилмоқда.Ҳолбуки, бирорта ҳудудни ҳам, тармоқни ҳам замонавий илм ва билимларсиз ривожлантириб бўлмайди.”-  дея таъкидлаган эдилар.

Шунингдек, Давлат рахбарининг Республика ҳудудларига ташрифи доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қўйи бўғин бошқарув ходимларини янгича талаблар, хусусан, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида самарали ишлашга ўргатиш, шунингдек уларни республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида хабардор қилиш ва мунтазам малакасини ошириб бориш юзасидан масъулларгатегишли топшириқлар берилган бўлиб, бугунги кунда ушбу топшириқлар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўз ўрнида,жорий йил 15-19 март кунлариЖиззах вилояти ҳокимлигитомониданДавлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилояти филиали билан ҳамкорликдатуман (шаҳар) ҳокимликларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассислари учун малака ошириш курсларикарантин қоидаларига риоя қилган ҳолдаташкил этилди.

Ўқув-амалий машғулотлар вилоятдаги олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари, олимлар ва тажрибали амалиётчилар томонидан олиб борилиб, тингловчиларининг ҳам соҳавий билимлари (hard skills) ҳам амалий кўникмаларини (soft skills) ривожлантиришга эътибор қаратилди. Ҳусусан, бошқарув органлари олдидаги долзарб вазифалар,ўзини-ўзи бошқариш органларининг тарихий ва замонавий моделлари (миллий ва хорижий тажрибалар) ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялашда инновацион тенденциялар (темир дафтар,аёллар дафтари,ёшлар дафтари) мавзуларида атрофлича тушунчалар берилди.

Малака ошириш курслари якунида тингловчилар махсус тест синовлардан ўтказилди ҳамда курсни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга сертификатлар берилди. Шунингдек, дарс машғулотларини олиб борган педагогларга ташаккурномалар топширилди.

Малака ошириш машғулотларида олинган билимлар давлат хизматчиларининг иш фаолиятини самарали йўлга қўйишида, аҳоли муаммоларини ўз вақтида бартараф этиб, натижадорликка эришишида ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларни жойларда амалга оширишида муҳим восита ҳисобланади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар