Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » «Билмаганларимизни билиб олдик», — матбуот котиблари учун ташкил этилган ўқув-семинарнинг биринчи босқичи якунланди

«Билмаганларимизни билиб олдик», — матбуот котиблари учун ташкил этилган ўқув-семинарнинг биринчи босқичи якунланди

13 март 2021 йил
97
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув семинарининг биринчи босқичи якунланди.

Хабар берилганидек, семинар икки босқичда ташкил этилди: 9-11 март кунлари 109 нафар, 11-13 март кунлари эса 111 нафар матбуот котиби ўқитилмоқда.
Ўқув-семинарнинг учинчи куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги Ноширлик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш касб-ҳунар коллежи биносида бўлиб ўтди. Унда “Ягона ахборот сиёсатини юритишда ахборот хизматларига қўйиладиган асосий талаблар ҳамда матбуот котиблари фаолиятини баҳолашнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Ахборот макони таҳлили, танқидий материаллар билан ишлаш ҳамда кризис ҳолатларини бошқариш”, “Ахборот кампанияларини муваффақиятли ташкил қилишда медиарежалаштиришнинг ўрни” каби йўналишларда тақдимотлар ўтказилди.
Ўқув-семинарлар давомида олинган билим ва кўникмаларни амалиётда қўллаш, тизим ва режа асосида ишлаш, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан мунтазам мулоқотлар ташкил этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.
Шундан сўнг Агентлик биносида тингловчиларга махсус сертификатларни топшириш маросими ўтказилди. Унда АОКА директори Асаджон Ходжаев иштирок этди ва матбуот котиблари билан суҳбатлашди.

— Ахборот маконида тўғри фаолият юритиш бугун ҳар қачонгидан кўра мураккаб ва муҳимдир, — деди Асаджон Ходжаев. —Чунки замонавий коммуникациялар воситасида ахборот ҳажми ортди, ахборотни узатиш тезлашди. Бугун давлат органлари жим турадиган вақт эмас, ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги материалларга ўз вақтида изоҳ берилмаса, турли миш-мишлар, нохолис ахборотларга йўл очиб берилади. Шунинг учун ҳам матбуот котиблари тезкор, билимли ва замонавий технологияларни пухта эгаллаган бўлиши шарт. Ўқув-семинардан кўзланган мақсад ҳам шу — матбуот котибларининг билим ва тажрибасини ошириш. Бу борадаги ишлар Агентлик томонидан изчил давом эттирилади.
Мулоқотда бир неча матбуот котиблари сўзга чиқиб, ташкил этилган ўқув-семинар учун миннатдорлик билдирдилар.


Азизжон Абдувалиев, Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари:


— Бугун ахборот соҳаси вакиллари учун семинарлар, тадбирлар кўп. Бу ердан келишимиздан олдин уч кунлик семинар биз учун фойдали бўлармикан дея иккиланган эдик. Бироқ кўрдикки, ўқув барча матбуот котиблари учун бирдек самарали бўлди. Агентлик мутахассислари ҳамда таклиф этилган тренерлар биз учун ниҳоятда фойдали ва қизиқарли маълумотларни беришди. Билмаганларимизни билдик, яхши билим ҳамда тажрибаларга эга бўлдик. Ушбу семинар бизнинг фаолиятимизда асқотиши аниқ.


Семинар якунида тингловчиларга махсус сертификатлар топшириди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар