Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда ҳокимлар билан индивидуал психологик тренинглар ташкил этилмоқда

Жиззахда ҳокимлар билан индивидуал психологик тренинглар ташкил этилмоқда

22 февраль 2021 йил
9
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор ўқитувчилари ҳамда тажрибали амалиётчи психологлари хамкорлигида жорий йилнинг январь ойида М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида махсус малака оишириш курслари ташкил этилган эди.


Ташкил этилган «Чуқурлаштирилган уч йўналиш: Тренинг ўтқазиш санъати, стресс психофизиологияси ва мулоқот жараёнини тўғри ташкил қилиш» йўналишлари бўйича малака ошириш курсларида Жиззах вилоятидан ўқиб келган малакали психологлар Обидова Дилноза ва Эшмуродов Олмослар томонидан шаҳар ва туман ҳокимлари билан белгиланган график асосида индивидуал психологик тренинглар ўтказиш ишлари йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 11-19 февраль кунлари Жиззах шаҳри, Мирзачўл, Арнасой, Зафаробод, Янгиобод туман ҳокимлари билан малакали психологлар суҳбати ташкил этилди. Унда раҳбарнинг (эмоционал интеллект (EQ), ижтимоий муносабатлар, ходимлар билан ўзаро мулоқот маданияти, топшириқларга ва муаммоли вазиятларга йўналганлик, стрессга бардошлилик, бошқарув жараёнида қарор қабул қилиш ва қарорларини назорат қилиш, вақтни бошқариш ва ҳ.к) ҳолатларини атрофлича ўрганиш ҳамда аниқланган салбий психологик ҳолатларни бартараф этиш мақсадида сўхбатлар ўтказилди. Бу каби суҳбатлар барча туман (шаҳар) хокимлари билан жорий ой давомида ўтказиш режалаштирилган.

Давлат хизматини рвожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар