Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахдаги 50 гектарга янги тутзор барпо этилди

Жиззахдаги 50 гектарга янги тутзор барпо этилди

22 февраль 2021 йил
9
0

Жиззах вилоятидаги “Al-Abbos Silk” пиллани қайта ишлаш корхонаси 50 гектар майдонда янги тутзор барпо этди.


Вилоятнинг иқлим шароити пиллачиликни ривожлантириш учун қулай. Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланаётган “Ўзипаксаноат” уюшмаси тизимидаги пиллачилик корхоналари ва фермерлар тармоқни жадал ривожлантирмоқда.

Жиззах шаҳридаги корхона нафақат хомашёни қайта ишлаш, уни етиштиришда ҳам муваффақиятли фаолият юритиб келаётган корхоналардан бири. Бу ерда юзта доимий иш ўрни яратилган. Пилла боқиш мавсумида ишчилар сони 1 минг 200 нафардан ошмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, “Марҳамат”нинг бошқа тут навларига қараганда озуқадорлиги юқори. Одатда бир гектардаги жайдари тут барги 5 қути қуртни озуқа билан таъминласа, “Марҳамат” нави барги 50 қути қуртни боқишга етади.

Айни пайтда вилоятда 512 гектар тутзорда 5 миллион 600 минг туп тут кўчати бор. Бундан ташқари дала ва йўл четларига 2 миллион 400 минг туп экилган.

Озуқа базасини мустаҳкамлашга эътибор қаратилаётгани пиллачиликни ривожлантиришда асосий омил бўлмоқда. Ўтган йили вилоятда 700 тонна пилла етиштирилган эди. Бу йил кўрсаткични 750 тоннага етказиш режалаштирилган.

Т. Бекназаров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар