ЎзМУ Жиззах филиалида вилоятдаги мактаб психологлари ўқитилди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали томонидан вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда мактаб амалиётчи психологлари учун махсус семинар-тренинглар ташкил этилди.
Тренинглар амалиётчилар малакасини оширишга қаратилган инновацион ва замонавий психологик технологияларга асосланган маҳорат дарслари асосида ўтказилди.
Ҳамкорликда белгиланган режа негизида вилоятнинг барча 542 та мактабида фаолият юритаётган 894 нафар мактаб амалиётчи психологи «Мулоқот маданияти», «Нотиқлик санъати», «Суицидология», «Психодиагностика (Физиогномика)» ва «Лидерлик лаёқати» мавзуларида ўқитилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

28 февраль 2020, Пятница
Жиззахда янги сайланган депутатларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди
Изоҳлар (0)