Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

11 январь 2021 йил
91
0

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 17:10 да Жиззах шаҳар, “Зилол” МФЙ, Мустақиллик кўчасида “Чорвадор-Қоракўл-Барака” МЧЖ томонидан қурилаётган 6-қаватлиқурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан шахсан шаҳар ҳокими томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб тезкор суриштириш ишлари бошлаб юборилди.

Дастлвбки суриштирувларга кўра маълум бўлишича Жиззах вилояти Жиззах шаҳар “Зилол” маҳалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган бино иншоот ва эгаллаган ер майдони билан “БАРАКАЛИ ҚОРАКЎЛ ЧОРВАДОР” Ф/Х номига  2019 йил 22 апрелда реестр 18365-сон билан давлат кадастр рўйхатидан ўтказилган.

Ушбу бино иншоотлар шаҳарнинг архитектуравий қиёфасини яхшилаш мақсадида  шаҳар ҳокимининг 2019 йил 17 сентябрдаги 2642-сон қарори қабул қилинган ва бино тасдиқланган лойиҳага асосан 1-қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, юқори қаватлари турар жой биноси сифатида қайта қуриш учун рухсат берилган бўлиб, Жиззах вилоят Қурилиш бош бошқармаси томонидан Архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ I-II) хужжатлари ишлаб чиқилган. 

“DISCOVERY ARCHITECTS GROUP” МЧЖ лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, “Шаҳарсозлик экспертизаси” давлат унитар корхонаси Жиззах вилояти филиалининг хулосаси олинган ва вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилган ва рухсатнома олинган.  

Ушбу бинода бугунги кунга қадар тадбиркор томонидан қурилиш ишларини амалга оширилиб келинган.

Хозирда ушбу бинони қулаб тушиш сабаблари ва унга омил булган ҳолатлар ўрганилмоқда.

Ҳолат юзасидан якуний ўрганишлар натижаси бўйича шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ҳокимлик расмий сайтида маълумот берилади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (УзА) хабарига кўра ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилган

Комиссия таркибига Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва бошқа вазирликлар, идоралар, экспертлар ҳамда лойиҳа ташкилотлари киритилган.

Ушбу Ҳукумат комиссияси зиммасига, 6 қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилганлиги, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар