Жиззахда эҳтиёжманд оилаларда тарбияланаётган 50 нафар болажонлар қишки таътилни мароқли ўтказмоқда
Жиззах вилояти ДСБ, Жиззах шаҳар ДСИ ва Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар кенгаши ҳамкорлигида эҳтиёжманд оилаларда тарбияланаётган 50 нафар болажонлар учун “Қишки таътилни мароқли ўтказамиз” лойиҳаси амалга оширилди.
Жиззах шаҳри, “Сайилжойи” маҳалласида жойлашган 5-ва 7-сонли коммунал уйларда яшовчи бу болалар “Baby club” ўйингоҳининг эъзозли меҳмони бўлдилар.
Турли-туман ўйин машиналари ва автоматларини мириқиб ўйнаган болалар мазали “иккинчи нонушта” билан меҳмон қилинди.
Болаларнинг таассуротлари бир олам. Тўлиқ тафсилотлар билан кейинги постларда таништирамиз.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

10 сентябрь 2020, Четверг
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг ўнинчи сессиясида қандай масалалар кўриб чиқилди?
Изоҳлар (0)