Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳри ички кўчалари замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида таъмирланади

Жиззах шаҳри ички кўчалари замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида таъмирланади

29 декабрь 2020 йил
616
0

Яқиндагина Жиззах шаҳри марказидаги “Заргарлик” маҳалласи марказий кўчаси жуда таъмирталаб эканлиги, 2 та мактаб, маҳалла идораси, бозорча ва 60 та кўп қаватли уйлар жойлашган мазкур кўчадан ёғингарчилик кунлари ҳаракатланиш қийин бўлиши ҳақидаги мурожаат ижтимоий тармоқларда ёритилган эди.

Мазкур масала юзасидан шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ маҳалла фуқаролари билан учрашди.

Айтиб ўтиш жоизки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 16-октябрдаги ПҚ 4866-сон “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришга доир ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Жиззах шаҳрида кўчаларни замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида таъмирлаш кўзда тутилган.

Таъмирлаш ишлари 2021-йилнинг апрел, май ойларида бошланиши режалаштирилмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар