Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ДХМга агентликнинг дипломи топширилди

Жиззах шаҳар ДХМга агентликнинг дипломи топширилди

29 декабрь 2020 йил
358
0

2020 йил 12 декабр санасида ДХАнинг ташкил топганига 3 йил тўлди. Шу муносабат билан агентлик томонидан 4-7 декабр кунлари “Намунали Давлат хизматлари маркази-2020” танлови эълон қилинган эди.

Танлов 2 босқичда ўтказилди.
1-босқичда бевосита Марказларга ташриф буюрган фуқароларимиз иштирокида;
2-босқичда эса ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сўров орқали овоз берган ҳолда амалга оширилди.
Республикамиз бўйича танлаб олинган 10 та туман (шаҳар) ДХМ қаторида Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази ҳам бор эди.
Танлов натижаларига кўра, энг кўп жами 8 675 та овоз билан Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази "Намунали Давлат хизматлари маркази-2020" танлови ғолиби деб топилди.
Халқимизга хизмат кўрсатиш сифати, қулайлиги ва яратилган имкониятлари бўйича туман (шаҳар) ДХМлари орасида ўтказилган танлов ғолиби Жиззах шаҳар ДХМ жамоаси агентлик директори Улуғбек Мухаммадиевнинг махсус Дипломи билан тақдирланадиган бўлди.
Шу муносабат билан ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзоқов Жиззах шаҳар ДХМ ходимларига ушбу дипломни топширди.

Шунингдек, марказ биносида фаолият олиб бораётган ва ташкилот ривожи йўлида ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах шаҳар Халқ қабулхонаси, Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ҳамда ДХМ кўнгиллиларига бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар