Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг Жиззах шаҳар ҳокимининг халққа мурожаатига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг Жиззах шаҳар ҳокимининг халққа мурожаатига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

11 декабрь 2020 йил
517
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Олий Мажлиси Сенати томонидан жорий йилнинг 10-20 декабрь кунлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларини ўтказиш тавсия этилиб, унда ҳокимларнинг 2020 йил якунлари ва 2021 йилги режалар бўйича мурожаат қилишлари белгиланди.

Белгиланган торшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги ёшлар инновацион маркази мажлислар залида Жиззах шаҳар ҳокимининг ҳалққ а мурожаатномасига бағишланган халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитаси аъзоси Суярова Санобар Зарфуллаевна, шаҳар барча сектор раҳбарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, шаҳардаги барча корхона, ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар, маҳаллий ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Сессия шаҳар ҳокими А.Шукоровнинг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йилги режаларига бағишланган ҳалққа мурожаати тингланди.

Шаҳар ҳокими ўз нутқида камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва аёллар дафтари, шаҳар инвестицион салоҳияти, таълим, мактабгача таълим,тиббиёт, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш  каби соҳалардаги ижобий фаолиятни алоҳида қайд этди.

Шунингдек мурожаатда тиббиёт, шаҳарсозлик, йўл қурилиши , таълим, коммунал соҳа йўналишларидаги камчиликлар, олиб борилаётган ишларни кучайтириш зарурлигига танқидий тўхталиб ўтилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазалаларини билдирдилар.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитаси аъзоси Суярова Санобар Зарфуллаевна ҳам мурожаат юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Сессия якунида мухокама этилган масала юзасидан депутатлар кенгаши томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Мурожаатдан сўнг депутатлар, журналист ва блогерлар учун брифинг ташкил этилди. Брифингда депутатлар ҳамда журналистлар  ўзларини қизиқтирган саволлар билан иштирок этишди.

Депутатлар ва ОАВ вакиллари томонидан берилган ички йўлларни таъмирлаш, маҳалла ҳудудида янги мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш, бозорларни тартибга солиш,  қурилиш, кредит, тадбиркорлик, коммунал соҳалар ва кадрлар масаласи билан боғлиқ саволларга жавоблар тингланди.

Сессия доираси шаҳарда фаолият олиб бораётган ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари тадбиркорлар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида журналист, блогер ва депутатлар учун шаҳардаги ишлаб чиқариш корхоналарига пресс-тур ташкил этилди.

 Йўл-йўлакай шаҳар ҳокими журналист, блогер ва депутатларга шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш, қурилаётган янги бинолар ҳақида батафсил сўзлаб , таништирди.

Пресс-тур доирасида тадбир иштирокчилари янги қурилган ва яқинда фойдаланишга топширилган Давлат хизматлари агентлиги биноси, “Bonu” ширинликлари МЧЖ корхонаси фаолияти ва “JADA COLOR” текстил корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  


 


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар