Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимлиги малакали кадрларни ишга таклиф қилади

Жиззах шаҳар ҳокимлиги малакали кадрларни ишга таклиф қилади

28 ноябрь 2020 йил
590
0

Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон  Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

  • Жиззах шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўлими бош мутахассиси;


Юқорида кўрсатилган вакант лавозимга номзодлар қуйидаги малака талабларгиа жавоб бериши лозим:

 

Жиззах шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўлими бош мутахассиси


1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

2) намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши, стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши;

3) олий(тегишли йўналишга мос келадиган) маълумотга эга;

4)давлат тилини мукаммал даражада билади (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

5) юклатилган вазифаларни сифатли ва самарали бажара оладиган;

6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этади;

7) охирги бир йил давомида давла органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган;

8) камида 1 йил меҳнат стажига эга бўлган;

9) замонавий рақамли воситаларни ишлата олиш қобилиятига эга бўлиши.

 

Эътибор беринг!

  • Танловда иштирок этишни истаган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (http://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
  • Аризалар қоғоз шаклида бевосита қабул қилинмайди.

 

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти http://http://jizzaxcity.jizzax.uz ҳамда 72 222 40 98, 72 222 40 88 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

 

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 28 ноябрдан – 12 декабргача қабул қилинади.

 

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

  • босқич – ҳужжатларни қабул қилиш ва малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
  • босқич – номзодларни тестдан ўтказиш;
  • босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;
  • босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар