Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Жиззах шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

16 ноябрь 2020 йил
57
0

Жиззах шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах шаҳар Халқ қабулхонаси биносида ўтказилди. Ташкил этилган сайёр қабулда Жиззах шаҳар ҳокими А.Шукуров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах шаҳар Халқ қабулхонаси мудири И.Хазратқулов,  ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппарат ходимлари, шаҳардаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла раислари иштирок этди.

Ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролардан турли-хил масалаларга оид 25 нафар фуқаролардан жами 35 та мурожаатлар қабул қилинди. Шундан турар жой билан таъминлаш ва уй жойларни таъмирлаш масалаласи – 11 та, иш билан таъминлаш – 5 та, табиий газ масаласи – 3 та, ичимлик суви масаласи – 2 та ва бошқа масалалар бўйича 14 та мурожаатлар келиб тушган.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосарларига, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига мазкур мурожаатларнинг жойига бориб, фуқаролар билан учрашиб мурожаатини ўрганиб чиқиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, ижобий ҳал этиш чораларини кўришлари бўйича аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Сайёр қабул иштирокчилари кун тартибидаги масалани ҳар тарафлама атрофлича муҳокама қилиб, билдирилган фикр ва мулоҳазалар юзасидан шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар