Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда ободонлаштириш, санитар тозалик ойлиги давом этмоқда

Жиззахда ободонлаштириш, санитар тозалик ойлиги давом этмоқда

14 ноябрь 2020 йил
129
0

Хабарингиз бор шаҳар ҳокимининг 2020.11.04 даги 193-сонли фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 5 ноябрдан 5 декабргача Жиззах шаҳар ҳудудида “Ободонлаштириш, санитар тозалик, хўжаликларда куз-қиш ойларини беталофат ўтказиш ҳамда ис-гази талофатларини олдини олиш ойлиги” эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокимлиги аппарат ҳодимлари Жиззах вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва тегишли ташкилотлар иштирокида кунлик бажарилган ишлар юзасидан хисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Ободонлаштириш, санитар тозалик ойлиги доирасида Жиззах шаҳри ҳудудидаги маҳаллаларни ободонлаштириш, кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиб чиқиш учун ташкил этилган Ишчи гурух томонидан кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан тўланиши лозим бўлган молк-мулкни сақлаш учун ойлик мажбурий бадал маблағларини йиғиш ишлари ҳам ташкиллаштирилмоқда.

Жиззах шахри ҳудудида мавжуд 38 та хусусий Уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда 3 та Бошқарув тошкилоти хизмат кўрсатувчи кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг мажбурий бадал тўловларидан  2020-йилнинг 5-11-ноябр кунлари жами 39 300 000 (ўттиз тўққиз миллион уч юз минг) сўм йиғилди.

2020-йилнинг 1-ноябр ҳолатига Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг Мажбурий бадалдан бўлган қарздорлиги 11 156 410 000 (ўн бир миллиард бир юз эллик олти миллион тўрт юз ўн минг) сўмни ташкил қилмоқда.

Ободонлаштириш, санитар тозалик ойлиги 5 декабргача давом этади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар