Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”

13 ноябрь 2020 йил
114
0

Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган 7-умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” ғояси остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Акбар Шукуров сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган мазкур ғоя мазмун моҳиятини ёшлар ва кенг оммага чуқур тадбиқ этиш зарур эканлиги, ёшлар онгида ватанга садоқат, фидокорликдек улуғ туйғуларни янада чуқурроқ сингдириш керак эканлигини яна бир бор таъкидлади.

“Янги ўзбекистон –янгича дунёқараш” тадбири кўп сонли аҳолини қалбига қувонч улашди. Шаҳар маданият уйи ҳамда ўқувчилар томонидан куй-қўшиқ тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлаш билан бирга уларни рақсга чорлади.

Шунингдек шаҳар ҳокими мактабда ташкил этилган беш ташаббус доирасидаги ишлар билан яқиндан танишиб чиқди.

Тадбир сўнгида эҳтиёжманд оилалар рўйхатида бўлган, шаҳар ҳокимининг берган кўмаги билан тадбиркорликни ривожлантириш эвазига яхши даромад эгасига айланган оилага ҳамда бир қатор спортчиларга шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ва эсталик совғалари топширилди.


 Шунингдек шаҳар ҳокими маънавий-маърифий тадбирни савияли, кўтаринки рухда ўтишида амалий ёрдам кўрсатган 7-мактаб жамоасига ҳам ўз миннатдорчилиги билдирди.

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари шаҳримизнинг барча мактабларида давом этмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар